Россия президенти Владимир Путин Украинанинг Россия олдидаги еврооблигациялари бўйича қарзларини қоплаши учун Халқаро валюта фондига (ИМФ) қўшимча маблағ ажратишни таклиф қилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Аввалроқ Россия Иқтисодий ривожланиш вазири Алексей Улюкаев Украинани Россия олдида бўлган ўз мажбуриятларини 2015 йил декабрь ойида қопламайди, деган эҳтимол мавжудлигини билдирган эди.
Украина ҳалқаро кредиторлар билан келишган ҳолда, ўз қарзнинг бир қисмини реструктуризация қилиш жараёнини бошлаган. Россия 14 октябрда, Лондонда Украинанинг 3 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги кредити (қарздорлиги) бўйича музокараларни бошлаш тўғрисида расмий таклиф олган. Бундан олдин, Россия молия вазирлиги Украина томонидан тегишли таклифлар келиб тушмаганлигини билдириб, қарзни жорий йилнинг охиригача тўлиқ қоплашни талаб қилаётганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)