Чехия Республикасининг уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими 13 октябрь, сешанба тонгида коррупцияда гумон қилинган мамлакат Ички ишлар вазирлиги собиқ раҳбари Иван Лангерни ҳибсга олди. Бу ҳақда Нонвинкй нашри маълумотига асосланиб, «Европейская Правда» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, 13 декабрь куни эрталаб полиция собиқ вазирнинг Оломус ҳудудида жойлашган хонадонига бостириб кирган. Бундан ташқари, хабар қилинишича, Лангернинг эски тадбиркорлик фаолияти бўйича шериги Киссел ҳам ҳибсга олинган.
Шу билан бир вақтда, қўлга олинганлар ичида сиёсатчиларнинг бор ёки йўқлиги тўғрисида полицияда айтишмаяпти.
Таъкидланишича, собиқ вазирга нисбатан бўлган жиноят иши Жанубий Боҳемияда жойлашган қуёш энергиясини қайта ишлаш электростанциясида пул маблағларини ўзлаштириш билан боғлиқ бўлган ҳолатларни тергов қилиш мақсадида қўзғатилган.
Изоҳ (0)