«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий акциядорлик компанияси 2016 йилнинг март ойида Тошкент—Лаҳор рейсини йўлга қўйиши мумкин. Бу ҳақда UzDaily Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Фурқат Содиқов маълумотига таяниб хабар берди.
Фурқат Содиқов Покистон сенати ташқи алоқалар қўмитаси раиси Нузхат Содиқий билан учрашуви давомида Ўзбекистон Покистон билан икки томонлама алоқаларнинг ривожланишидан манфаатдор эканлигини маълум қилди.
Компания, шунингдек, Тошкент—Исломобод йўналишидаги рейсни ҳам йўлга қўйиши мумкин.
Олдинроқ Фурқат Содиқов 2015 йилнинг ноябрь ойида Покистон бош вазири Навоз Шарифнинг Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилганди.
Изоҳ (0)