Дубайда The Rosemont Hotel & Residences осмонўпар меҳмонхонаси қурилиб, унинг том қисмида сунъий ўрмон ва пляж барпо этилади. Бу ҳақда Emirates247 хабар беради.
Меҳмонхона комплекси 1,3 гектар майдонни эгаллайди. Лойиҳага кўра, бино 47 қаватли икки минорадан ташкил топиб, уларнинг ўртасидан шиша деворларга эга бўлган беш қаватли кутиш хонаси ўрин эгаллайди.
Меҳмонхона жами 450 та хона ва 280 та апартаментни ўз ичига олади. Бино меъмори ва унинг қурилиши якунланадиган сана маълум қилинмади.
Ҳозирда Дубайда шу каби бинолардан 100 қаватли Entisar Tower биноси ҳам барпо этилмоқда. Шаҳардаги энг баланд осмонўпар бино эса баландлиги 828 метрни ташкил этувчи Бурж Халифа ҳисобланади.
Изоҳ (0)