АҚШнинг Туркиядаги элчиси Жон Басс ва Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов Туркия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Анқара ушбу мамлакатларни суриялик курдларга ҳарбий ёрдам берган деб ҳисобламоқда, деб хабар беради «Газета.ru».
«13 октябрь, сешанба куни АҚШ ва Россия элчилари ТИВга чақирилиб, Курд демократик иттифоқига ҳарбий ёрдам беришга йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантирилди», — дейди Туркия ТИВ вакили.
Аввалроқ Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Россия курдларни Ироқ ҳукумати орқали қурол билан таъминлаётганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)