АҚШлик рассом Натан Савайя Lego конструкторидан ҳақиқий катталикдаги бэтмобилни йиғди, деб хабар беради Leg Godt.
5,5 метр узунликдаги ва 680 килограмм оғирликдаги ушбу санъат асари 500 минг қисмдан йиғилиб, бунинг учун уч ой вақт сарфланди. Машина дизайни Бэтмен ҳақидаги фильмлар оригиналига максимал даражада яқин бўлиши учун рассомга DC Entertainment компанияси дизайнери Жим Ли кўмак берди.
Рассом Натан Савайя Lego конструкторидан яратган санъат асарлари билан машҳурдир. Унинг кўргазмалари бутун дунё бўйлаб, жумладан Шимолий Америка, Европа ва Австралияда ҳам ўтказилади.
Изоҳ (0)