Мьянма жануби-шарқидаги Кая штатида юзага келган кўчкилар натижасида камида 17 киши ҳалок бўлди, олти киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Ҳодиса 11 октябрь, якшанба куни юз берди. Кучли ёғингарчиликлар кўчкининг юзага келишига сабаб бўлди. 60 га яқин уй ер остида қолди.
Воқеа жойида қутқарувчилар жамоаси ишламоқда. Табиий офат оқибатида жабрланган 360 дан ортиқ аҳоли вақтинчалик бошпаналарга кўчирилди.
Изоҳ (0)