Тошкентлик йигит севган қизига дунёдаги энг катта гулдастани юборди, деб хабар беради «12news.uz».
Facebook’нинг «Водители Ташкента» гуруҳига жойланган ушбу гулдастанинг сурати остига 300 га яқин изоҳ қолдирилган.
Муҳокамада қатнашган аёлларнинг аксарияти эркакнинг бу ишини қўллаб-қувватлади. Улар гулдастага сарфланган пулга эмас, йигитнинг мардонавор ишига баҳо беришга чақирди.
«Гулдастада камида 1000 та атиргул бор. Битта атиргулнинг нархи ўртача беш минг сўмдан ҳисобланганда, гулдаста учун беш миллион сўм сарфланган. Эвакуатор учун ҳам 50—100 минг сўм кетган. Энди ўйлаб кўринг-чи, бу пулларга нималар харид қилиш мумкин эди…», — деб ёзади ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири.
Изоҳ (0)