Германиянинг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи Volkswagen концернининг собиқ раиси Мартин Винтеркорн ундаги барча лавозимларини тарк этмоқчи, деб хабар беради «Корреспондент.net».
ОАВда маълум қилинишича, топ-менежер вазиятни чуқур таҳлил қилиб чиққан ва яқин кунлар ичида ўзининг истеъфога чиқиши ҳақида маълум қилиши мумкин. Унгача Винтеркорн бир қатор расмий масалаларни ҳал қилиши лозимлиги қайд этилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Винтеркорн Porsche SE холдинг компаниясига раҳбарлик қилади. Бундан ташқари, у Audi ва VW Truck & Bus шўъба компанияси кузатув кенгашининг раисидир.
Эслатиб ўтамиз, Германия прокуратураси Volkswagen’нинг собиқ раҳбари Мартин Винтеркорнга нисбатан тергов ҳаракатларини бошлаган эди.
Изоҳ (0)