Ингушетиянинг Назрановский туманида амалга оширилган махсус операция давомида икки нафар жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» Аксилтеррорчилик миллий қўмитасига таяниб хабар беради.
«Ингушетия республикаси Аксилтеррорчилик миллий қўмитаси тезкор штабининг бандитлар гуруҳи ноқонуний фаолиятини аниқлаш мақсадида амалга оширилган тезкор-қидирув тадбири доирасида Назрановский туманида бир гуруҳ қуролланган кишиларнинг жойлашганлиги аниқланди. Юзага келган қуролли тўқнашув натижасида икки жангари йўқ қилинди», — дейилади қўмита хабарида.
Йўқ қилинган жангариларнинг республикада теракт содир этишга тайёргарлик кўрганлиги маълум қилинди.
Изоҳ (0)