Эрон суди Washington Post газетасининг мухбири Жейсон Ризоян иши бўйича ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Meduza Эрон бош прокурори Ғулом Ҳусайн Муҳсин Ижей маълумотига таяниб хабар беради.
Бош прокурор журналистнинг айнан қандай жазога ҳукм этилганлигини маълум қилишга қийналди. Фақат томонларнинг шикоят қилиш учун 20 кун муддати борлигини маълум қилди.
АҚШ Давлат департаменти вакиллари журналистга қўйилган барча айбловларни олиб ташлаб, уни озодликка чиқаришни талаб қилаётганлигини маълум қилди.
Washington Post таҳририяти, ўз навбатида, Эрон бош прокурорининг ҳукм тафсилотларидан хабардор эмаслиги Ризоянга нисбатан кўрилаётган иш сиёсий тусга эга эканлигидан далолат беришини таъкидламоқда.
Эслатиб ўтамиз, икки мамлакат фуқаролигига эга 39 ёшли Ризоян 2012 йилдан бери Washington Post газетасининг Теҳрондаги мухбири бўлиб ишлаётганди. Ризоян, унинг рафиқаси ва яна икки америкалик фотожурналист 2014 йил 22 июлда қўлга олинган эди.
Изоҳ (0)