Туркия ҳарбий вертолётлари ўтган бир неча кун мобайнида икки марта Арманистон ҳаво ҳудудини бузиб ўтди. Бу ҳақда «Газета.ru» Арманистон фуқаролик авиацияси бош бошқармаси маълумотига таяниб хабар берди.
«6—7 октябрь кунлари Туркия қуролли кучлари вертолётлари 2—4 дақиқа давомида Арманистон ҳаво ҳудуди чегарасини бузиб ўтди. ‘Армаэронавигация’ компанияси диспетчерлари туркиялик ҳамкасблари билан боғланганда, улар ҳодисани об-ҳаво шароитининг ёмон бўлганлиги билан изоҳлади», — дейилади бошқарма хабарида.
Туркия вертолётлари республика чегарасини Армавир шаҳри йўналишида бузиб ўтган. Улар Арманистон чегараси яқинидаги Иғдир—Карс йўналиши бўйича парвозни амалга ошираётган эди.
Изоҳ (0)