Ўзбекистон халқ артисти, миллий симфоник оркестр раҳбари Исмоил Жалиловнинг ўғли, «Зўр-зўр стар» лойиҳасининг собиқ иштирокчиси Оскар Жалилов Россиянинг «Голос» лойиҳаси танловидан ўтолмади. Бу ҳақда «Sayyod.com» хабар бермоқда.
«Голос» лойиҳасининг 9 октябрь, жума куни берилган эфирида Оскар «Я люблю тебя больше природи» қўшиғини ижро этди. Мазкур таронани таниқли рус хонандаси Ирина Дубцова бир пайтлар «Новая волна»да маромига етказиб куйлаганди.
Афсуски, кичик Жалиловнинг ижросига Градский, Лепс, Баста ва Гагарина каби устозлардан бирортаси «Танлайман» тугмасини босиб, қайрилмади. Боз устига, улар Оскарнинг куйлаши ва ижро имкониятини танқид қилди ҳамда буни ўнглаш юзасидан маслаҳат берди.