10—17 октябрь кунлари Тошкентда навбатдаги «Челленжер» эркаклар теннис турнири бўлиб ўтади, деб хабар беради «Газета.uz».
Профессионал теннисчилар уюшмаси бошчилигида ўтказилувчи ушбу турнирнинг мукофот жамғармаси 125 минг доллардан иборат. Турнир Тошкентда саккизинчи марта ўтказилмоқда. Унга дунёнинг энг кучли спортчилари келиши кутилмоқда.
Олимпия захиралари республика теннис мактаби кортига чиқиш учун аввал турнирда ғалаба қозонган тўрт нафар ўйинчи тайёргарлик кўрмоқда. Булар ўтган йилги чемпион Лукаш Лацко (Словакия), 2013 йилнинг чемпиони Дуди Села (Исроил), 2012 йилда биринчи ўринни эгаллаган беларусь Владимир Игнатик ва турнирнинг 2011 йилдаги ғолиби ўзбекистонлик Денис Истомин.
Турнирда, шунингдек, Россия, Германия, Испания, Ҳиндистон, Чехия, Хорватия, Буюк Британия, Эстония, Италия, Япония, Грузия, Польша, Голландия ва Жанубий Корея вакилларининг иштирок этиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)