Россия самолётлари 8 октябрь, пайшанбага ўтар кечаси Сурияга 22 ҳарбий парвозни амалга ошириб, террорчиларнинг 27 объектига зарба берди. Бу ҳақда «Газета.ru» Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили, генерал-майор Игорь Конашенков маълумотига таяниб хабар беради.
«Бомбардимончилар томонидан жангариларнинг Хомс вилоятидаги саккизта таянч пунктига ҳужум қилинди. Нишонларни ўққа тутиш натижасида жангариларнинг фортификацион иншоотлари тўлиқ вайрон этилди», — деди Конашенков.
Шунингдек, ҳужумчи самолётлар Хама ва Ракка вилоятларидаги ИШИД жангариларини тайёрловчи лагерлар жойлашган 11 та ҳудуд бўйича зарба берди.
«Ҳужумлар натижасида террорчиларни тайёрлашда фойдаланилувчи инфратузилма йўқ қилинди», — деб таъкидлади Мудофаа вазирлиги вакили.
Изоҳ (0)