Россия 201-ҳарбий базаси инструкторлари Тожикистон армияси учун мингдан ортиқ техник мутахассисни ўқитиб, мутахассислар тайёрлашнинг йиллик дастурини бажарди. Бу ҳақда «РИА Новости» полковник Ярослав Рошчупкин маълумотига таяниб хабар беради.
«201-ҳарбий база инструкторлари Тожикистон армияси учун мутахассислар тайёрлашнинг йиллик дастурини бажариб бўлди. Улар Т-72 танклари ва БМП-2 пиёдалар ҳарбий машинаси, ‘Град’ реактив тизими ва бошқа техникалар учун мингдан ортиқ мўлжалга олувчи оператор, ҳайдовчи механик ва командирларни ўқитди», — деди Рошчупкин.
Тайёрлов курси Ляур, Самбули ва Момирак полигонларида якунланди.
Изоҳ (0)