2015 йил — «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури доирасида Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Компьютер саводхонлиги ва Интернетдан фойдаланиш» деб номланган ижтимоий лойиҳа асосида кексалар учун компьютер саводхонлиги дарслари ўтилмоқда. Бу ҳақда «InfoCOM.uz» хабар бермоқда.
Ахборот-коммуникация технологиялари хизмати ходимлари ҳамда хорижий ахборот-кутубхонаси фонди ҳамкорликда кексаларга компьютер тузилиши, қўшимча қурилмалари, иш ўрнини ташкил этиш билан таништирди. Шунингдек, кексалар Microsoft Office дастурида клавиатурадан фойдаланиш имкониятлари ҳақида ҳам тасаввурга эга бўлди. Мутахассислар ташувчи қурилмалар, интернетда ишлаш, тармоқ орқали қаерга савол бериш, керакли файлларни олиш, саҳифаларни сақлаш, электрон почта манзилларини очиш ва ижтимоий тармоқлар орқали мулоқот қилиш йўллари ҳақида кексаларга тушунтириш дарсларини олиб борди.
Ўзбекистон Миллий кутубхонасида кексалар учун «Компьютер саводхонлиги ва Интернетдан фойдаланиш» компьютер саводхонлиги дарслари давом этмоқда.
Изоҳ (0)