Россия Ташқи ишлар вазирлиги бошқарма раҳбари Сергей Лавровнинг бир неча ой аввал Сурияда режалаштирилаётган операцияни Эрон диний раҳбари Али Хомейний билан муҳокама қилганлиги ҳақидаги хабарни рад этди. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
«Сергей Лавровнинг Эрон диний раҳбари Али Хомейний билан учрашганлиги ва Суриядаги операцияни муҳокама қилганлиги ҳақидаги маълумот нафақат ёлғон, балки бемаъниликдир», — деди ташқи ишлар бошқармаси расмий вакили Мария Захарова.
Лавров ва Хомейнийнинг учрашганлиги ҳақида Reuters Яқин Шарқ мамлакати юқори мансабдор шахсларидан бирининг маълумотига таяниб хабар қилган эди.
Изоҳ (0)