Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Брюсселга ташрифи чоғида Бельгия ва Туркия хавфсизлик хизмати агентлари ўртасида жанжал келиб чиқди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Жиддий муштлашув қиролликнинг халқаро алоқалар институти биносида юз берди. Туркия раҳбари ташриф буюрадиган бинонинг хавфсизлигини текшириш масаласида можаро юзага келди.
Эрдўғоннинг қўриқчилари бельгиялик хавфсизлик хизмати агентларининг Брюсселга чет эл давлатларининг раҳбарлари ташриф буюрганда биноларни текшириш уларнинг ваколатига кириши тўғрисидаги шартини менсимади.
Юзага келган қарама-қаршилик оқибатида туркиялик қўриқчи бельгиялик агентни тирсаги билан туртди. Бунга жавобан бельгиялик агент уни оёғидан йиқитиб, полга тақади.
Изоҳ (0)