«Реал» ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл Уэльсда бешинчи маротаба йил ўйинчиси деб эътироф этилди, деб хабар беради «Sports.ru».
Уэльс футбол ассоциацияси томонидан 25-маротаба ташкил қилинаётган тақдирлаш маросимида Бэйл совринни қабул қилиб олди.
Бундан ташқари, 26 ёшли вингер яна 2 та соврин ютиб олди. У мухлислар ва футболчилар версиясига кўра, Уэльсда йил футболчисига айланди.
Айни дамда Гарет Бэйл Евро-2016 саралаш баҳсларида терма жамоаси таркибида 6 та голга муаллифлик қилиб турибди.
Изоҳ (0)