КХДР жорий йилнинг апрель ойида чегарадан ноқонуний ўтганликда айбланиб, ҳибсга олинган Жанубий кореялик Чжу Вон Мунни уйига қўйиб юборади. Бу ҳақда Корея Республикасининг бирлашиш ишлари бўйича вазирлиги маълумотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
АҚШнинг Нью-Жерси штатида яшовчи Жанубий кореялик талабанинг чегарадан ноқонуний ўтганликда айбланиб, ҳибсга олингани тўғрисида 2 май куни ЦТАК агентлиги маълум қилган эди. Чжу Вон Мун Амноккан (Ялуцзян) дарёси устида жойлашган КХДР чегарасини Хитойнинг Даньдун шаҳри (Ляонин провинцияси) томонидан кесиб ўтганида қўлга олинган.
Чжу Вон Мун қонунни бузганини тан олди ва Шимолий Корея ҳукуматидан кечирим сўради. Талабанинг сўзларига қараганда, у «ҳақиқий Шимолий Кореяни ўз кўзлари билан кўрмоқчи» бўлган.
Изоҳ (0)