Франция жанубида 4 октябрь, якшанбага ўтар кечаси юз берган сув тошқини оқибатида мамлакат президенти Франсуа Олланднинг отаси яшайдиган уйга зарар етди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
«Сизга маълумки, ушбу ҳудудда менинг отам ва бошқа қариндошларим истиқомат қилади. Яхшиямки, улар жабрланмаган, бироқ ота-онамнинг уйини сув босган», — деди президент кучли жала оқибатида жабрланган департаментларга ташрифидан сўнг.
ОАВ маълумотларига қараганда, унинг отаси Жорж Гюстав Олланд Каннда истиқомат қилади. 2009 йилда вафот этган президентнинг онаси Фредерик Маргерит Трибер ҳам мазкур уйда яшаган.
Изоҳ (0)