Яман ҳукумати расмий вакили Ражех Бади аввалроқ Яман давлат телеканалларидан бирида пайдо бўлган Эрон билан дипломатик алоқаларнинг узилганлиги ҳақидаги маълумотни рад этди. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
«Ҳукумат ҳозирча Эрон билан дипломатик алоқаларни узиш ҳақидаги масалани муҳокама қилмади, бундай қарор қабул қилинмаган», — деди Бади.
Аввалроқ Яманнинг Aden TV давлат канали Яман ва Эрон ўртасидаги алоқаларнинг узилганлиги ҳақида маълум қилган эди.
Изоҳ (0)