Германия канцлери Ангела Меркель гардеробида нечта пиджаги борлигини билмаслигини тан олди, деб хабар беради «Интерфакс».
«Ҳозир уларнинг қанча эканлигини билмайман», — деди Меркель Deutsche Zeitung нашрига.
У, шунингдек, бориши керак бўлган тадбирларнинг турига қараб кийим танлашини маълум қилди. «Баъзан тўқ ранглардаги пиджаклар кийишимга тўғри келади. Оқ фонда бўлишим ҳақида огоҳлантиришса, ёрқин рангдаги пиджак кия олмайман. Баъзан эса мен шунчаки ёрқин рангдаги нимадир кияман», — деб таъкидлади Меркель.
Голландиялик дизайнер Норте ван Экелен сиёсатчида турли рангдаги 90 та пиджакни ҳисоблаб чиққан эди.
Изоҳ (0)