Голливуднинг машҳур актрисаси Сандра Баллок қиз асраб олди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Орадан беш йил ўтиб, Сандра кичкинтой Луисдан сўнг, яна бир бола асраб олди. ОАВнинг маълум қилишича, бола аллақачон уйга олиб келинган ва вақти-вақти билан Баллок у билан бирга кўчада пайдо бўлмоқда.
Матбуотга хабар берган манбанинг таъкидлашича, Сандрага бу ишда унинг янги бойфренди Рэндалл жуда катта ёрдам берган ва актрисани қўллаб-қувватлаган. Жуфтлик оила қуриши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
Изоҳ (0)