Ўзбек фойдаланувчиларининг маълум қилишича, мамлакатда текин видео ва овозли қўнғироқлар оммабоп хизмати тўлиқ режимда ишлай бошлади. «Ўзбектелеком» вакиллари Skype фаолиятидаги техник носозликлар бартараф этилганлиги ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Бу ҳақда «Uz24» хабар беради.
Ўзбекистонда Skype ва бошқа мессенжерлар билан боғлиқ муаммолар икки ой аввал бошланган эди. Жумладан, фойдаланувчилар матнли хабарларни одатий режимда юборса-да, видеоқўнғироқлар хизматидан фойдаланиш имконияти йўқолди.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбектелеком» муаммони шериклари тармоғидаги профилактика ишларининг узайтирилганлиги билан боғлаган эди.
Изоҳ (0)