Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкентдаги «Universal Жампинг» от спорти клубида 1 октябрь куни Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан от спорти бўйича мусобақа ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон от спорти федерацияси «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Ўзбекистон от спорти федерацияси

Фото: Ўзбекистон от спорти федерацияси

Конкур – тўсиқлардан от сакратиш йўналишидаги мусобақалар 4 хил йўналиш бўйича ўтказилди.

7 ёшдан катта отларда 135 сантиметр тўсиқдан ошиб ўтиш бўйича мусобақада Нуржон Туёқбоев King Kornet L лақабли оти билан биринчи бўлди. Ундан кейинги ўринларни Умид Комилов ва Оқил Собиржонов эгаллади.

5—7 ёшли отларда 125 сантиметр тўсиқдан ошиб ўтиш бўйича ўтказилган баҳсларда Аъзам Толиббоев Raport лақабли тулпорида биринчи бўлди. Кейинги поғоналарни Хуршид Алимжонов ва Нуржон Туёқбоев банд этди.

Фото: Ўзбекистон от спорти федерацияси

Фото: Ўзбекистон от спорти федерацияси

Ҳаваскорлар ўртасида 115 сантимер тўсиқдан ошиб ўтиш бўйича мусобақада Баҳром Ғозиев Kalido лақабли оти билан биринчи поғонани эгаллади.

12—15 ёшли болалар ўртасидаги мусобақаларда 110 сантиметрли тўсиқлардан ошиб ўтилди. Унда ғолиблик Дельфин лақабли от билан иштирок этган Саидамирхон Турғунбоевга насиб этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар