УЕФА президенти Мишель Платини ФИФАнинг коррупция тизимига алоқадор бўлиши мумкин. Швейцария бош прокурорининг маълум қилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳар дақиқада француз мансабдорига айблов эълон қилиши мумкин. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
«Ҳозир Платини ФИФАнинг коррупция иши бўйича гувоҳ ва гумондорлик чегарасида турибди», — деб изоҳлайди Reuters журналисти Симон Эванс бош прокурор сўзларини.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Платини Швейцария прокуратураси томонидан сўроқ қилинган эди.
Изоҳ (0)