Европа Кенгаши Парламент Ассамблеясидаги Европа халқ партияси фракцияси 2016 йилнинг январида сайланадиган Ассамблеянинг янги раиси лавозимига номзод таклиф этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Номзод сифатида фракция раҳбари испаниялик Педро Аграмунт кўрсатилди.
Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси қоидаларига кўра, ҳозирги пайтда Европа халқ партияси фракциясининг навбатидир. Номзодлик учун бўлиб ўтган овоз бериш жараёнида Аграмунт энг кўп овоз тўплаган.
Изоҳ (0)