Россиянинг Хомутово қишлоғида яшовчи аёлнинг Иркутск йўл-патруль хизмати постида кўзи ёриди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси ходимлари унга ёрдам кўрсатди, деб хабар беради «ТАСС».
Ноёб туғуруқ жараёни 24 сентябрь куни юз берди, 29 сентябрда эса аёл ва унинг ўғлига туғуруқхонадан рухсат беришди.
24 сентябрь, пайшанба куни туғуруқхонага йўл олган эр-хотин йўл-патруль хизмати постида тўхтади, у ерга тез ёрдам чақирилди. Бироқ туғуруқ жараёни тезлашиб кетганлиги туфайли чақалоқ оилага тегишли автомобилда дунёга келди. Постга етиб келган шифокорлар аёл ва болани шифохонага олиб борди.
Бугун, 29 сентябрь куни тиббий муассасани тарк этган Циганулар оиласи уйга қайтишда яна постда тўхтаб, йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторларига миннатдорлик билдирди. Бунга жавобан офицерлар Сорокин ва Бондаренко аёлга гулдаста, чақалоққа эса хавфсизлик курсисини совға қилди.
Изоҳ (0)