Туркиядан Грецияга муҳожирларни олиб бораётган қайиқнинг ҳалокатга учраши натижасида қурбон бўлганлар сони 17 кишига етди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Олдинроқ кема ҳалокати натижасида 10 киши ҳалок бўлгани хабар берилган эди.
Туркия ОАВнинг маълум қилишича, барча ҳалок бўлганлар суриялик бўлган. Улар орасида беш нафар аёл ва беш нафар болалар бўлган. Қайиқ чўкаётганда кўпчилик унинг бўлмасидан ўз вақтида чиқишга улгурмаган.
Қайиқ бортида бўлган яна 20 киши қутқарув жилетлари ёрдамида ўз ҳаётини сақлаб қолган.
Изоҳ (0)