Австралиянинг Рэйнбоу-Бич пляжи яқинидаги кемпингда футбол майдони катталигидаги улкан гирдоб бир нечта чодир ва автомобилларни «ютиб юборди». Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
«Бутун пляж ғойиб бўлаётган эди, мен аранг машинамни четга олишга улгурдим», — дейди дам олувчилардан бири.
Сувдаги гирдоб 26 сентябрь, шанба куни 23:00 атрофида пайдо бўлган. У тезлик билан кенгайиб борган, оз вақт ичида автомобиль, юк машинаси, тиркама ва бир нечта чодир лойқа сувда ғойиб бўлган.
«Сув бор-йўғи 10—15 метр масофада эди», — дейди ўзининг чодирида ухлаб ётган ва сувнинг шовуллаган овозидан уйғониб кетган эркак.
https://www.youtube.com/watch?t=35&v=9SaBIKA3dNk
Изоҳ (0)