25 сентябрь, жума куни Мексиканинг марказий қисмида жойлашган Пуэбла штатида кўчки натижасида уч бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Фуқароларни ҳимоя қилиш ҳудудий бошқармаси вакилининг хабар беришича, фожиа Уаучинанго туманида содир бўлган. Тош ва лойдан иборат кўчки оқими йўлига турар-жой биноси тўғри келиб қолган.
Қутқарувчилар уйдан 16 ёшли қиз, 8 ва 13 ёшли болаларни чиқариб олган. Аммо улар оғир жароҳатлар туфайли туман шифохонасида жон берди. Фалокат жойида ўт ўчириш ходимлари ва фуқаро хавфсизлиги кучлари кўчки босиб қолган жойларни тозалаш билан шуғулланмоқда.
Изоҳ (0)