Чилида 6,5 магнитудали ер силкиниши содир бўлди. Бу ҳақда немис Ер тадқиқотлари маркази маълумотларига асосланиб, «Эхо Москви» хабар бермоқда.
Зилзиланинг эпимаркази Чили қирғоқлари марказидан жанубдаги Ла-Серена шаҳрида жойлашган. Унинг ўчоғи 18 км ер остида жойлашган. Қурбонлар ва вайронагарчилик ҳақда хабар берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрга ўтар кечаси Чилида 8,3 магнитудали кучли зилзила содир бўлган, бунинг оқибатида 13 киши ҳалок бўлиб, яна олти киши дом-дараксиз йўқолгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)