25 сентябрь, жума куни тонгида Хитой мамлакат шимолида жойлашган Ганьсу провинциясидаги Цзюцюань космодромидан «Буюк юриш-11» номли янги ташувчи ракета учирди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги маълумотларига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Парвоз маҳаллий вақт билан 09:41 (Тошкент вақти билан 06:41)да амалга оширилди. У фазога синаб кўриш учун мўлжалланган тўртта микройўлдош олиб чиқиб кетган.
Янги ракетага Хитой авиакосмик корпорацияси ҳамда Хитой космик технологиялари академияси ҳамкорлигида ишланган қаттиқ ёқилғили двигатель ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, 20 сентябрь, якшанба куни Хитой самога 20 та микройўлдош юкланган «Буюк юриш-6» ракетасини муваффақиятли учирган эди.
Изоҳ (0)