Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилаётган мукофот жамғармаси 1 миллион 30 минг долларни ташкил қилувчи турнирдаги иштирокини муваффақиятли давом эттирмоқда. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар беради.
Истомин иккинчи давра учрашувида германиялик Бенжамин Беккерни мағлубиятга учратди. Уч сет давом этган баҳсда теннисчи тажрибали рақибини 2:6, 7:6, 6:4 ҳисобида таслим этишнинг уддасидан чиқди. Денис Истомин дунё рейтингида 62, 34 ёшли Беккер эса 71-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Денис илк даврада қозоғистонлик Михаил Кукушкинни 7:6, 2:6, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Изоҳ (0)