Калифорния штатидаги Ирвин шаҳри стартапчилари лазерли устара прототипини тақдим этди, деб хабар беради «Hi-Tech Mail.Ru».
Skarp устараси тукларни эҳтиёткорлик билан кесиб олади, шу билан бирга, ундан фойдаланиш жараёнида куйиш ёки кесиш жароҳатини олишнинг иложи йўқ. Бундан ташқари, у тери инфекциялари ривожланишининг олдини олади, сабаби микроб ва бактериялар терининг айнан шикастланган қисмида юзага келади.
Бир марта ишлатиладиган устараларга қараганда Skarp устараси бир нечта устунликка эга. Жумладан, ундан фойдаланишда қимматбаҳо катрижлар, кўпик ва соқол олгандан сўнг ишлатиладиган воситаларни харид қилишга эҳтиёж йўқ. Устара, шунингдек, экологик хавфсиз қурилма саналади.
Лазерли устара бир ойгача етувчи битта ААА батареяси билан ишлайди.
Изоҳ (0)