Лондон дунёнинг молиявий маркази номини ўзига қайтарди. Буюк Британия пойтахти ўзининг асосий рақиби Нью-Йоркдан ўзиб кетди, деб хабар беради «Газета.ru» Global Financial Centres Index ҳисоботига таяниб.
Баҳорги рейтингда Лондонга атиги бир балл етмаган бўлса, кузга келиб у Нью-Йоркдан 12 баллга ошиб кетди. Британия пойтахтида солиқ инқирозининг муваффақиятли ҳал этилиши унинг Нью-Йоркдан илгарилаб кетишига сабаб бўлди.
Учинчи ўринни Гонконг, тўртинчи ўринни Сингапур ва бешинчи ўринни Токио қўлга киритди.
Молиявий шаҳарлар ўнталигидан, шунингдек, Сеул, Цюрих, Торонто, Сан-Франциско ва Вашингтон шаҳарлари жой олди.
Изоҳ (0)