Кореянинг РФдаги элчиси Пак Ро Бёк Шимолий Кореянинг ракета учириш эҳтимоли юзасидан Давлат думасини хавотир билдиришга чақирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
«Бизда КХДР томонидан таҳдид билан боғлиқ муаммо мавжуд. Шимолий Корея сунъий йўлдош ниқоби остида ракета учиришни режалаштирмоқда. Шу сабабдан КХДР ракета учирган тақдирда, биз Давлат думасидан Россия парламенти номидан Шимолий Кореянинг ушбу ҳаракати юзасидан хавотир билдиришини сўрамоқчимиз», — деди элчи Исаев билан учрашувда.
Бунга жавобан Давлат думаси вице-спикери Андрей Исаев РФ доим ядровий қуролнинг тарқатилишига қарши чиқишини, бироқ Россия парламенти КХДРнинг ҳаракатларига муддатидан олдин изоҳ бермаслигини маълум қилди.
Изоҳ (0)