Янги Зеландиянинг Гамильтон шаҳридаги ҳайвонот боғи ходимаси йўлбарс ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Ҳодиса 20 сентябрь, якшанба куни маҳаллий вақт бўйича 11:00 да содир бўлди. «Афсуски, йўлбарс ҳужум қилган ҳайвонот боғи ходимаси воқеа жойида ҳалок бўлди», — дейди маҳаллий полиция вакили Жулиет Бержесс.
Маълум қилинишича, аёлга Оз лақабли эркак йўлбарс ҳужум қилган. Унинг кейинги тақдири суриштирув ишлари якунлангандан сўнг ҳал этилади. Ҳайвонот боғи 22 сентябргача ташриф буюрувчилар учун ёпилади.
Изоҳ (0)