Япониянинг автомобиль ишлаб чиқарувчи Toyota компанияси нафақат ўзининг мавжуд мижозлари, балки келажакдаги мижозлари тўғрисида ҳам қайғуради. Tokyo Toy Show кўргазмасида компания болалар учун мўлжалланган Toyota Camatte машинасини тақдим этди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар беради.
Ушбу ноёб транспорт воситасининг бўйи 2,7 метр, эни 1,2 метрни ташкил этади. У уч киши – олд ўриндиқдаги ҳайдовчи ва орқа ўриндиқдаги икки йўловчи учун мўлжалланган.
Ўзининг «ўйинчоқ» кўринишига қарамасдан, Toyota Camatte ҳақиқий двигатель билан жиҳозланган. Ундаги электр двигатель бир марта кучланиш билан ўн километргача юриш имконини беради. Машина шаҳар кўчаларида эмас, боғлар, пиёдалар ва велосипедлар учун ажратилган йўлакларда юришга мўлжалланган.
Toyota Camatte машинасини бошқарувчи болаларга ҳеч қандай хавф таҳдид солмайди. Сабаби автомобиль ҳалокатга олиб келувчи тезликка эга эмас.
Изоҳ (0)