Ёзувчи Жорж Мартин асари асосида суратга олинган, фэнтези жанридаги «Тахтлар ўйини» (Game of thrones) сериали АҚШнинг энг яхши телевидение дастурлари мукофоти 67-«Эмми»нинг бош совриндори бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Сериал эфирга узатилаётган беш йил мобайнида биринчи марта «энг яхши драма» номинациясида ғолиб бўлди.
Сиёсий жанрдаги «Вице-президент» (Veep) энг яхши комедия деб топилди. Таъкидланишича, ҳар иккала сериал Time Warner тизимига кирувчи HBO телеканали орқали намойиш этилади.
«Ақлдан озганлар» (Mad Men) телесериалидаги роли учун Жон Хэмм драматик сериалдаги энг яхши актёр, «Қотиллик учун жазодан қутулиб қолиш» (How To Get Away With Murder) сериалидаги роли учун Виола Дэвис энг яхши актриса деб топилди.
Изоҳ (0)