Швейцария шимолида кичикроқ самолёт ҳалокатга учради, деб хабар беради «Газета.ru».
Ҳодиса Хольцикен шаҳри яқинида юз берди. Таъкидланишича, самолёт йўлга қулаб тушгандан сўнг, автомобиль билан тўқнашиб кетган. Самолёт учувчиси ва машина ҳайдовчиси жароҳат олганлиги туфайли касалхонага жойлаштирилди.
Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, ҳалокат жойидан тутун кўтарилаётганлиги кўриниб турган. Воқеа жойига бир нечта ўт ўчириш экипажлари етиб келган.
Изоҳ (0)