Ўзбекистонда ЛУКОЙЛ компанияси бошчилигида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида қазиб олинган табиий газнинг умумий ҳажми 30 миллиард кубометрни ташкил этди. Бу ҳақда компания ўз пресс-релизида маълум қилди.
Ушбу ҳажмнинг асосий қисми (85 фоизга яқини) Бухоро вилоятида жойлашган Хаузак-Шоди участкасига тўғри келади. Хаузак-Шоди участкасида газ қазиб олиш юзасидан кенг кўламли ишлар 2007 йилнинг ноябрь ойида бошланган эди. 2011 йилда Ғарбий Шоди участкаси ишга туширилди. 2014 йилда мазкур ҳудудда газ қазиб олиш ҳажмини 20 фоизга оширган қўшимча сиқиш компрессор станцияси ишга туширилди. Бугунги кунда Хаузак-Шоди участкасида қазиб олинган газнинг умумий ҳажми 25 миллиарддан ошиқ кубометрни ташкил этмоқда.
«Жануби-ғарбий Ҳисор» лойиҳаси асосида табиий газни қазиб олиш ишлари 2011 йилнинг декабрь ойида бошланган. Ҳисорда шу пайтга қадар қазиб олинган газнинг умумий ҳажми тахминан беш миллиард кубометрни ташкил қилади.
2004 йилдан буён ЛУКОЙЛ «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда кенг қамровли лойиҳаларни амалгаошириб, мамлакатдаги энг йирик чет эл сармоядори ўрнини сақлаб келмоқда.
Изоҳ (0)