Покистоннинг Пешовар шаҳрида авиабазага қилинган ҳужум оқибатида 16 нафар диндор қурбон бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» ҳарбий матбуот хизмати раҳбари Асим Бажва маълумотига таяниб хабар беради.
Аввалроқ отишма давомида 13 нафар жангари ўлдирилганлиги маълум қилинган эди.
«Террорчилар базага икки пункт орқали кириб, кейин гуруҳларга бўлинган. Гуруҳлардан бири масжидга бостириб кириб, у ерда намоз ўқиётган 16 кишини ўлдирди», — деди Бажва ўзининг Twitter’даги саҳифасида. Шунингдек, операция мобайнида Покистон армияси капитани ҳалок бўлди.
Бажванинг сўзларига қараганда, террорчиларни йўқ қилиш бўйича операция давом этмоқда, унда учта вертолёт қатнашмоқда. Унинг таъкидлашича, жангарилар базага полиция кийимида кирган.
Изоҳ (0)