Жазоирда кучли ёғингарчилик оқибатида юзага келган сув тошқини натижасида камида 12 киши, жумладан тўққиз нафар чет эллик қурбон бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, уларнинг жасади 17 сентябрь, пайшанба куни мамлакат жанубидаги Таманрассет шаҳридан топилган.
Ҳукуматнинг хабар қилишича, ҳалок бўлганларнинг уч нафари Жазоир фуқароси бўлиб, қолган қурбонларнинг миллати ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)