Хакерлар Россия президентининг расмий сайтига ҳужум қилди, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru» давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълумотига таяниб.
Кремль кучли хакерлик ҳужумини 13 сентябрь, якшанба куни аниқлади, бироқ бу ҳақда 14 сентябрда маълум қилинди. Хакерлик ҳужуми бартараф этилди.
«Мутахассислар ушбу ҳужумнинг қаердан амалга оширилганлигини билишига ишончим комил», — дейди Дмитрий Песков. У ҳужум кучли бўлганлиги, уни қайтариш осон бўлмаганлигини, бироқ ҳимоя тизимлари уни бартараф этишга эришганлигини таъкидлаб ўтди. Хакерлар ҳужумнинг айнан қайси шаклидан фойдаланганлиги маълум қилинмади, бироқ ОАВ сўз DDoS-ҳужум ҳақида бораётганлигини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)