Федераль космик агентлиги («Роскосмос») «Протон-М» ракета ташувчиси «ДМ-03» тезлатувчи блоки билан ҳамда «Экспресс-АМ8» телекоммуникацион космик қурилмаси билан муваффақиятли учганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «3dnews.ru» хабар беради.
Ракета 14 сентябрь куни Тошкент вақти билан 24:00 да Бойқўнғирдаги космодромдан учирилди. Ракета ташувчининг учиш пайтидан космик қурилманинг ажралиб чиққунига қадар 6 соату 37 дақиқа вақт сарфланди.
2015 йилнинг 15 сентябрь куни Тошкент вақти бўйича 06:37 да «Экспресс-АМ8» телекоммуникацион қурилмаси орбитада одатий режимда тезлатувчи блокдан ажралиб чиқди ва буюртмачи бошқарувига қабул қилинди.
Изоҳ (0)