АҚШнинг Миссисипи штатидаги Дельта университетида қуролланган жиноятчи ўқув муассасасининг кампусида уюштирган отишма натижасида профессор ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
Ўқув муассасаси вакиллари отишма оқибатида бир кишининг ҳалок бўлганлигини Twitter’даги расмий саҳифасида тасдиқлади.
Жиноятчининг ҳозирги пайтда озодликда эканлиги маълум қилинди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари университет биносига етиб келди.
Дельта университетида тўрт мингдан ортиқ талаба таҳсил олади.
Изоҳ (0)