Немис автомобиль ишлаб чиқарувчи концерни Daimler AG бошқарув раиси Дитер Цетше Германияга 800 мингдан ортиқ муҳожирнинг кириб келиши урушдан кейинги даврдаги каби иқтисодий ўсишга асос бўлишини эълон қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
Тадбиркорнинг фикрича, Германияга келаётган ҳар бир киши ажойиб муҳандис, механик ёки тадбиркор бўлмаса-да, муҳожирларнинг аксарияти янги мамлакатда ўқиш ва ишлаш учун аввалги ҳаётини ташлаб келган, юқори мотивацияга эга малакали кадрлар ҳисобланади.
«Бу эса яна бир иқтисодий мўъжизани яратишга олиб келади», — дейди Цетше Иккинчи жаҳон урушидан сўнг юзага келган иқтисодий ўсишни назарда тутиб.
Германияга шу йилнинг охирига қадар бир миллион қочоқнинг келиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)